БМТ бош котиби Украина президенти билан учрашувда БМТ Хавфсизлик кенгаши Украинадаги урушнинг олдини олиш ёки тўхтата олмаганини катта умидсизлик деб атади. Антониу Гутерриш Россиянинг бостириб кириши Украина ҳудудий яхлитлиги ва БМТ Низомини бузиш эканини яна бир бор таъкидлади. БМТ раҳбари Киевда бўлган вақтида шаҳарга иккита ракета ҳужуми уюштирилди.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Москвада Россия президенти ва ташқи ишлар вазири билан музокаралар ўтказди. Учрашувлар якунига кўра, БМТ Россиянинг Мариуполдан тинч аҳолини эвакуация қилишда БМТ ва Қизил Хоч ташкилотининг иштирокига «принципиал» розилигини билдирди. Пайшанба куни Гутерриш Киевда Украина президенти билан учрашади.
БМТ бош секретари Антониу Гутерриш Россия Украинада олиб бораётган ва оқибатлари бутун дунёда сезилаётган «бемаъни урушни» тўхтатишга чақирди. «Украина халқи ҳозир ҳақиқий дўззахда яшаяпти», маҳсулотлар, энерготашувчилар ва ўғитларга нархларнинг ошиши эса «катта миқёсдаги озиқ-овқат дефицити ва очликка олиб келиши мумкин», дея огоҳлантирди у.
БМТ бош котибининг дунё ривожланишга халақит бераётган муаммоларни санагани, Украинада президент ёрдамчисининг машинаси ўққа тутилгани, Намибияда намойишчиларнинг Германиядан геноцид учун 9 млрд доллар тўлашни талаб қилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Антониу Гутерриш халқаро ҳамжамиятни толиблар билан мулоқот қилишга ва уларни мунозарага жалб қилишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, бу Афғонистонда «кўп азоб чекаётган одамлар билан бирдамликни кўрсатиш учун керак».
БМТ бош котиби Антониу Гуттериш Афғонистондаги вазият бўйича муносабат билдириб, гуманитар ёрдам етказиб бериш имкониятини таъминлаш учун томонларни «максимал даражада босиқ бўлишга» чақирди. Шунингдек, бош котиб аёллар ва қизларнинг келажагидан хавотирда эканлиги таъкидлади. Душанба куни Афғонистондаги вазият бўйича БМТ Хавфсизлик Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши ўтказилади.
БМТ Бош ассамблеяси Антониу Гутерришни ташкилот раҳбари лавозимига иккинчи муддатга тасдиқлади. У «янги давр бошланишида» БМТда ўзгаришларга эришишга ваъда берди.
Калифорнияда иссиқ об-ҳаво туфайли фавқулодда ҳолат жорий этилгани, Aнтониу Гутерришнинг қайта БМТ бош котиби этиб тайинлангани, Эронда президент сайловларида овоз бериш жараёнининг бошлангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz» нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
БМТ бош котиби Антониу Гутерреш Исроил ва Фаластин томонларини жанговар ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақирмоқда. Унинг сўзларига кўра, мавжуд вазиятдан чиқишнинг ягона йўли — БМТ резолюциялари ва олдинги келишувлар бўйича музокараларга қайтиш ва Қуддусни икки давлатнинг ҳам пойтахти деб тан олишдан иборат.
БМТ бош котиби Антониу Гутеррешнинг маълум қилишича, 150 минг киши очлик сабаб ўлим хавфи остида, яна 16 миллион киши озиқ-овқат танқислиги муаммосига дуч келиши мумкин.
БМТ бош котиби Антониу Гутерреш коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини қабул қилди. «Бу пандемия даврида барчамиз хавфсиз бўлмагунимизча, ҳеч биримиз хавфсиз бўлмаймиз», — деган бош котиб.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг